"EMMM" DUK yangiliklari

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёв Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги нутқи бўйича мақола

Эркин ҳур фикр доимо ҳур ватанда равнақ ва камол топади. Куни кеча мамлакатимиз бўйлаб энг қадли байрамимиз Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги нишонланди, ҳамда анъанага кўра Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиеёв халқ ва кенг жамоатчиликни жонли эфирда табрикладилар.

Нутқ давомида юртимизда оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, одамлар ҳаётидаги чуқур ўзгаришлар, иқтисодий, маърифий, маданий жабҳалардаги натижалар, шу жумладан, “Янги Ўзбекистон” тушунчасининг жаҳон саҳнида тоборо баралла янграётгани, ҳамда ҳар қандай миллат ва элатнинг руҳи, тани бўлмиш она тил мавзуларига тўхталиб ўтдилар.

Чиндан, “Тил бор экан – миллат барҳаёт”.

Шавкат Мирзиеёв: “Миллий давлатчилигимиз ва ўзлигимиз тимсоли бўлган она тилимизни ривожлантириш бу борада энг муҳим йўналиш бўлиб қолади. Худо хоҳласа, бу йил 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунини бутун мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаймиз” деб таъкидлаганлари, тилимиз ривожланишда ҳамда жаҳон саҳнида ўз ўрнига эга бўлишда илдам давом этишига яна бир далил. Тарихий воқеа, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбарида соф ўзбек тилида нутқ сўзлаганлари яқинлашиб келаётган 21 октябр – Тил байрамига ҳақиқий қутлуғ совға бўлди десак адашмаймиз.

Йиллар ва асрлардан сўнг, бу тарихий воқеа ҳали кўп ва ҳўп эсланади, чунки Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки, бирламчи бойлиги бор. Бу – унинг тили. Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида бириктиради, яъни халқни – халқ, миллатни – миллат қилади.

Юртимизда кейинги пайтда қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида маданиятимиз ва санъатимиз ривожи янги босқичга кўтарилмоқда ва албатта тилимизга бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

“Қарс икки қўлдан” чиқади. Шундай экан, қилинаётган ҳаракат ва таклифларга халқ “лаббай” деб жавоб берар экан, ривожланиш ҳам тезлашади.

Тилга эътибор қилиш, унинг софлигини сақлаш, унга бўлган ҳурмат ва эъзоз албатта жамиятнинг туб вазифаларидан биридир. Шундагина жамият ўз йўлида, бирлашиб ҳаракат қилувчи кучли бир тизимга айлана олади.

1989 йил 21 октябрь. “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Она тилимиз миллий ўзлигимиздир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётир.

Юқоригилардан келиб чиқиб, ЭМММ ДУК раҳбарияти ва жамоаси кириб келаётган миллий байрам 21 октябр Тил байрами куни билан барчани муборакбод этади.


 

 ЭМММ ДУК матбуот хизмати

Faylni tanlang