"EMMM" DUK yangiliklari

“Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналиш бўйича ривожланиш Ҳаракат Стратегияси” мавзусида ўтказилган семинар

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

27 январь куни Электромагнит мослашув марказида “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини муҳокама қилишни корхона жамоатчилиги орасида амалга ошириш мақсадида мулоқат ўтказилди. Мулоқатга Тошкент давлат юридик университети доценти Кудрявцев И.В. таклиф этилиб, домла “Ҳаракатлар стратегияси”да бешта устувор йўналишлар белгиланган ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида талқин бердилар.

Марузачи томонидан, олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга ошириш ишлари тубдан янгича қиёфада касб этаётганлиги такидланди.

Тадбир якунида домла корхона жамоаси вакилларини “Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналиш бўйича ривожланиш Ҳаракат Стратегияси” лойиҳасини муҳокамасида фаол иштирок этишга чақирдилар.

ХРА бўлими мухандиси - М.Усманов

Faylni tanlang