"EMMM" DUK yangiliklari

МДҲ ҳамда Марказий ва Жанубий-Шарқий Европада радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш бўйича конференция

Жорий йилнинг 16 - 18 декабр кунлари Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) кўмагида "МДҲ ҳамда Марказий ва Жанубий-Шарқий Европада радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш" бўйича йиллик 4-чи Конференцияси онлайн шаклда бўлиб ўтди.

Конференцияда 60 дан зиёд мамлакат Aлоқа маъмуриятилари, назорат органлари, операторлари, ускуналар ишлаб чиқарувчилари, тадқиқот ташкилотлари, хусусий сектор вакиллари, шунингдек ХЭИ Радиоалоқа бюроси, ХЭИ Телекоммуникацияларни ривожлантириш бюроси ҳамда Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик ижроия қўмитаси вакилларидан иборат бўлган 350 дан ортиқ мутахассислар иштирок этишди.

 

 

 

Конференцияда рақамли иқтисодиётнинг глобал инфратузилмасининг радиочастота жиҳатлари кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди, жумладан:

• барча фойдаланувчилар учун радиочастота спектри ва сунъий йўлдош орбиталарига тенг ҳуқуқли киришни таъминлашда ХЭИнинг роли;

• ХЭИ Радиорегламент кенгашининг радиоалоқа тизимларидан фойдаланишни тартибга солишда роли;

• БРК-19 қарорлари ва БРК-23 га тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан радиочастота спектридан самарали фойдаланиш ва радиоалоқа тизимларини янада ривожлантириш;

• Covid-19 нинг радиоспектр сиёсатига таъсири;

• "ўрта" диапазонда фойдаланиш радиочастота спектрини қидириш.

Сессия доирасида Ўзбекистон Республикасидан "Ўрта диапазонда энг мос частоталарни излаш" масалалари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш бошқармаси бошлиғи, иқтисод фанлари доктори, профессор Бахтиёр Махкамов ўз тақдимоти билан иштирок этди.

Ушбу видеоконференцияда бошлиқ ўринбосари Хашимходжаев A., РТМБ бошлиғи вазифасини бажарувчи Ишханходжаев О., ТВваРЭ бошлиғи вазифасини бажарувчи Мирзабеков Э., ҲРAБ бошлиғи Нишонов У., РТМБ етакчи муҳандиси Джалилов М., РТМБ иккинчи тоифали муҳандиси Aбдурахмонов Б., РТМБ иккинчи тоифали муҳандиси Қудратова A. қатнашдилар.

Мазкур конференция материаллари "ЭМММ" ДУК ходимлари учун, хусусан, БРК-23 га тайёргарлик комиссияси аъзолари бўлган ходимлар учун катта амалий фойда келтирди.


 

Мақола- РТМБ етакчи муҳандиси Джалилов М. томонидан тайёрланди.

Faylni tanlang