"EMMM" DUK yangiliklari

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Мамлакатимизда 9 май Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган ва умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Оламдан ўтганларни, уларнинг машҳур ишларини, қаҳрамонларнинг жасурлик ва мардликларини ёд қилиб, уларга ўз ҳурмат ва иззатини кўрсатиш – бизнинг муқаддас бурчимиз. Жанг майдонларида ҳалок бўлган минглаб ватандошларимизнинг хотирасини ёд қилиш, урушдан қайтиб келган, фидокор кишилар, ўша машаққатли кунларни ўз бошидан кечган, мустаҳкам ишонч ва умидга эга бўлган уруш фахрийларимизга ҳурмат ва иззатимизни билдиришимиз, ҳақиқатдан ҳам миллий қадриятга айланиб қолди.

Уруш йилларида мардона жанг қилиб ғалаба қозонишда ўз хиссаларини қўшган уруш фахрийлари хусусан Тошкент шаҳридаги Климашкина Вера Васильевна ҳамда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Жумагул махалласида истиқомат қилувчи Мамасулу Норбекова ва Қантай Дадабоеваларни хотира куни муносабати билан “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонасининг рахбарияти, Касаба уюшмаси ҳамда ёшлар иттифоқи ишчилари уруш фахрийларини уйларига бориб улар билан сухбатлашиб келаётган байрам билан табриклашди ва совғалар улашишди.

Ёшлар иттифоқи лидери

Фейзуллаев А.А.

 

 

Faylni tanlang