"EMMM" DUK yangiliklari

Коррупцияга муросасизлик-унга қарши муваффақиятли курашнинг калитидир

Кейинги йилларда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.

Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.

Шу билан бирга, иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, “ЭМММ” ДУКда коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида доимий равишда ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “ЭМММ” ДУКнинг 2021-йил 11-майдаги 112-сон буйруғи билан қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди: Одоб-ахлоқ қоидалари, Одоб-ахлоқ, меҳнат низоси ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси тўғрисидаги Низом, Одоб-ахлоқ, меҳнат низоси ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси таркиби, Коррупцияга оид ҳаракатлар тўғрисида ахборот бериш бўйича алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш регламенти. Юқоридаги ҳужжатларнинг талаблари “ЭМММ” ДУК ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг барча ходимлари учун мажбурий бўлиб корхонада коррупциянинг олдини олишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Коррупцияга қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги омилларга алоҳида эътибор бериш лозим:

  • коррупцияга кўпроқ мойил бўлган корхонанинг йўналишларини аниқлаш;
  • хизмат вазифаларини бажаришда ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш ва уларни ҳал қилиш масалаларини лозим даражада тартибга солиш, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликни ошириш;
  • коррупцияга қарши курашишда чора-тадбирларни амалга оширишга масъул бўлган шахсларнинг билимларини ва касбий маҳоратини мунтазам равишда ошириш;
  • мавзули аудио-, видеороликлар, баннерлар, плакатлар ва инновацион ахборот-тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда корхона ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, коррупцияга қарши курашишнинг аниқ хулқни шакллантиришга қаратилган, коррупцияга қарши курашиш борасида кампанияларни ўтказиш;
  • корхонада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни, шунингдек, уларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни доимий равишда амалга ошириш;
  • идоравий чора-тадбирларни амалга ошириш устидан ички назорат механизмларини кучайтириш.

 

Сирдарё вилояти электромагнит
мослашув хизмати 1-тоифали муҳандиси: Раимджанов Ж.С.

Faylni tanlang