"EMMM" DUK yangiliklari

Бухоро вилояти ЭММХ иш фаолияти тўғрисида

Бухоро вилояти Электромагнит мослашув хизмати иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳамда «Электромагнит мослашув маркази» ДУКнинг буйруқлари, фармойишлари, шунингдек 2020 йил учун йиллик ва ойлик иш режалари асосида олиб борилади.

Бухоро вилояти электромагнит мослашув хизмати ходимларининг техник даражаларини ва малакаларини такомиллаштириш мақсадида тасдиқланган режага асосан доимий равишда қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар ва алоқа назарияси бўйича саволлар бўйича техник ва амалий машғулотлар ўтказилиб келинмоқда.

Ҳар ойда Бухоро радионазорат пункти ва мобил станция ойлик иш режалари тузилиб, ушбу режалар бўйича ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Тасдиқланган ойлик режаларга асосан Бухоро вилояти Электромагнит мослашув хизматида рўйхатига олинган барча радиоэлектрон воситалар, радиоэшитириш ва телеузаткичларнинг техник кўрсаткичлари доимий радионазорат пунктида ва мобил станцияда назорат қилиб келинмоқда.

2020 йилнинг 11 ойи мобайнида радиохалақит манбаларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Шулардан 12 та талабнома Бухоро вилояти электромагнит мослашув хизматига келиб тушди ва ушбу 12 та радиохалақит тўғрисидаги талабномалар ўз муддатида кўриб чиқилди.

2020 йилнинг 11 ойи давомида 55 та тадбир ўтказилди ва ўтказилган тадбирлар давомида 52 та радиоэлектрон воситалар аниқланди.

Радиоэлектрон воситаларни олиб кириш, тарқатиш, рўйхатга олиш, фойдаланиш ва телекўрсатувларни ва радиоэшиттиришларни қабул қилишда, ҳамда радиоалоқага таъсир этаётган радиохалақитларни бартараф этиш тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш-профилактика ишлари ўтказилиб келинмоқда.

 

Бухоро вилояти ЭММХ

1 тоифали муҳандиси Одилов Р.Ю.

Faylni tanlang